Йил бошидан бери Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида 450 тадбиркорлик субъектлари очилди

Дата: 13:30, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – 2014 йил бошидан бери Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида 450 тадбиркорлик субъектлари очилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сирдарё вилояти ҳокимлигидан хабар беришларича, маҳаллий банклар бўлинмалари томонидан хусусий тармоқни қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўмдан ошиқ маблағлар ажратилган.

Йил ўртасига келиб, кичик бизнес ва ухсусий тадбиркорликнинг вилоят ялпи ички маҳсулотидаги улуши 64% етди.

Қайд этамизки, 2013 йилда вилоятда 745 янги бизнес субъектлари ташкил этилди ва уларнинг умумий сони 6,8 мингтага етди

$1 = 2344,38 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: