Йил бошидан бери “Ўзсаноатқурилишбанк” банкрот корхоналарни ривожлантиришга 1,2 млрд сўмдан ошиқ инвестиция қилди

Дата: 10:40, 05-08-2015.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярим йилида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ банкрот корхоналар фаолиятини ривожлантиришга 1,2 млрд сўмдан ошиқ инвестиция қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирги кунгача банк балансига жами 15та банкрот-корхоналар қабул қилинган бўлиб, улар негизида 9та янги корхона ташкил этилди, натижада 1,314 минг янги иш ўринлари ташкил қилинди. Жорий йилда улар фаолиятига 7 млрд сўм атрофида инвестиция қилиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, кейинги йилларда банкрот-корхоналарга банк томонидан 80 млрд сўмдан ошиқ инвестиция киритилди. 1 июл ҳолатига келиб тикланган корхоналар жами 129 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариб, 37,4 млн сўмлик маҳсулотлар экспорт қилдилар. Фақат 2015 йилнинг биринчи ярим йили давомида улар томонидан 9,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

$1 = 2580,19 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: