Йил бошидан буён Қорақалпоғистон мактабларни қўллаб қувватлашга 80 млрд сўмдан зиёд йўналтирди

Дата: 14:02, 26-09-2018.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йил бошидан буён Қорақалпоғистон мактабларни қўллаб қувватлашга 80 млрд сўмдан зиёд йўналтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) матбуот хизматидан хабар қилишларича, “Қорақалпоғистон 2018 йилда маҳаллий бюджетдан мактабларни қўллаб-қувватлаш учун 81,19 млрд сўм ажратилди бу эса ҳар бир ўқувчи учун 245,5 минг сўмдан тўғри келади. Бу кўрсаткич бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалар орасида энг юқори натижадир”, - дейилади Халқ таълими вазирлигининг хабарида.

Қайд этилишича, маблағлар асосан таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилашга йўналтирилган.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов маҳаллий бюджетдан мактабларни молиялаш учун энг кўп қўшимча маблағ ажратгани учун ХТВнинг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Халқ таълим вазири Ш. Шерматов 24 сентябр куни Қорақалпоғистонга хизмат сафари чоғида Муса Ерниязовга кўкрак нишонини топширди.

Шунингдек, вазир мактабларнинг даражасини кўтариш учун бир қатор ишларни амалга ошириш лозим ва маҳаллий органлар уларга куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ичимлик суви ва ўқув муассасаларини тўсиқлар билан таъминлаш учун қўшимча маблағлар ажратиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қорақалпоғистонда фаолият юритиб келаётган 706та ўрта умумий таълим мактабларда 331 мингдан зиёд болалар таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун 17та “Баркамол авлод” марказлари хизмат қилмоқда.

Сурат манбаи: из http://protoday.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: