Йил бошидан буён UZ ҳудудида домен номлари сони 15% кўпайди

Дата: 22:51, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Йил бошидан буён UZ ҳудудида домен номлари сони 15% кўпайди ва 29 мингдан ортиқни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, йил бошидан бери миллий ҳудуддаги интернет веб-сайтларига 292 млндан зиёд киши ташриф буюрган.

Тошкент ва республика ҳудудларида 26 домен номларини рўйхатга олувчилар фаолият юритмоқда.

uMail.uz миллий почта хизмати фойдаланувчилари сони 385 мингни ташкил этади.

Бугунда Ziyonet таълим тизимига жами 11183 таълим соҳаси муассасаларидан 10,6 минги уланган.

Ziyonetдани ахборот ресурсларининг умумий сони 126 мингдан ортиқ. Тармоқ доирасида фойдаланувчилар томонидан 33 мингдан зиёд веб-ресурслар яратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: