Йил бошидан буён Ўзбекистонда инфляция даражаси 12%гача ўсди

Дата: 15:38, 04-12-2018.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – 2018 йил бошидан буён Ўзбекистонда инфляция даражаси 12%гача ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Давлат статистики қўмитаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

“Жорий йил ноябр ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 2,3%га ошди. 11 ойда (январ-ноябр) истеъмол тармоғидаги инфляция 12,0%ни ташкил этди”, - дейилади ҳужжатда.

Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари 2,7%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,2%га , хизматлар – 3,3%га қимматлашди.

Йилнинг ҳар бир ойидаги истеъмол нархлари ўзгаришининг таҳлили сентябрда иқтисодиётга инфляцион босим кучайганини кўрсатди. Хусусан, сентябрда истеъмол нархларининг ўртача даражаси бир ойда 1,8%, октябрда – 1,3% ва ноябрда – 2,3% кўпайди, умуман, кейиниги уч ойда нархларнинг ўсиши 5,4% ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, ХВФ прогнозларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда инфляция 17-18%гача ўсади.

Сурат манбаи: https://uzreport.news/economy/mvf-inflyatsiya-v-uzbekistane-sostavlyaet-okolo-20-

Янгилик билан ўртоқлашиш: