Йил бошига келиб “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон” ишлаётган конларда қазиб олинган табиий газ 32 млрд кубометрга етди

Дата: 17:52, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – 2016 йил бошига келиб “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон” ишлаётган конларда қазиб олинган табиий газ 32 млрд кубометрга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бу ҳақида UzDaily.uz “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон” маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда.

“2016 йилнинг 1 январига келиб “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон” АЖ бошқаруви остидаги лойиҳаларга оид конларда қазиб олинган табиий газ 32 млрд кубометрга етди”, - дейилади компания материалларида.

Бундан олдин компания 2015 йил якунлари бўйича “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон” ишлаётган конларда қазиб олинган табиий газ ҳажми 26 млрд кубометрга етгани ҳақида маълум қилган эди .

“ЛУКОЙЛ Ўзбекистон” маълумотларига кўра, 2016 йилда “Ховузак-Шоди ва Қувачи-Олот” участкасида 2015 йилда қазиб олинган ялпи газ миқдори 4,4 млрд кубометр газ ва 16,9 минг тонна газ конденсатни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда “ЛУКОЙЛ Оверсиз” “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси билан ҳамкорликда маҳсулотни бўлишга доир икки келишувни амалга оширмоқда. Булар “Қандим-Ховузак-Шоди-Қунғирот” ва “Жанубий-Ғарбий Ҳисор” лойиҳаларидир. Ўрта муддатли истиқболда (2018 йил) “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонда йилига 16 млрд кубометр газ қазиб олиш кўрсаткичиги чиқишни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: