Йил давомида Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари 17,4 %га қимматлашди
Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Йиллик ҳисобда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари 17,4 %га қимматлашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, умуман 2019 йилнинг январь-июль ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари 4,6% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 5,7% га, хизматлар 5,6% га оширилди. Йиллик ҳисобда (2019 йилнинг июль ойи 2018 йилнинг июль ойига нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари 17,4% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 9,5% га, хизматлар 12,7% га қимматлашди.
Таққослаш учун: 2018 йилнинг июль ойида 2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари 2,3%, ноозиқ- овқат маҳсулотлари 8,5%, хизматлар 8,5% га ошди. 2017 йилнинг июлига нисбатан нарх ошиши мос равишда 16,4%, 18,5% ва 11,3%ни ташкил этди.
Сурат манбаи: ca-portal.ru