Йил охирига қадар Андижон вилояти қиймати $517 млндан зиёдлик мева ва сабзовотларни экспорт қилишни режалаштирмоқда

Дата: 15:26, 25-10-2016.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – 2016 йил охирига қадар Андижон вилояти қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари қиймати $517 млндан зиёдлик мева ва сабзовотларни экспорт қилишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Андижон вилоятида жорий йилда 2,2 млн тоннадан зиёд мева-сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган. Маҳсулотлар 40 агрофирма ва қайта ишлаш корхоналари томонидан экспорт қилинади. Асосий харидорлар орасида  Россия, Қозоғистон, Осиё мамлакатлари бор”, - деб таъкидлашди вилоят ҳокимиятида.

Айни пайтда вилоят экспорт ҳажмини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Хусусан, жорий йилда вилоятда ғалладан бўшаган 64327 га майдонга сабзавот, картошка, кунгабоқар, дуккакли ва полиз экинлари экилди.

Таъкидланишича, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Ҳозирда 4,4 мингдан зиёд иссиқхоналарнинг 107 га помидор, 113 га бодринг, 14,9 га сабзавот ва зиравор экилди. Иссиқхоналарда етиштириладиган ана шу маҳсулотлар қиш фаслида халқ дастурхонига тортиқ этилиб, бир қисми четга чиқарилади.

Бундан ташқари, мева-сабзавотни сақлаш моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш дастури доирасида умумий сиғими 22,3 минг тонналик 76 янги совутгич камераси ишга туширилди. Бу маҳсулотни асл ҳолича сақлаш ҳамда истеъмолчига сифатли етказиш имконини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: