Йил охирига қадар ИИВнинг барча фуқароликни ва кириш-чиқишни расмийлаштириш бўлимларида электрон навбатлар жорий этилади

Дата: 16:21, 03-05-2017.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ - Йил охирига қадар ИИВнинг барча фуқароликни ва  кириш-чиқишни расмийлаштириш бўлимларида электрон навбатлар жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Газета.uz маъулмотига кўра, бу ҳақида журналистларга Халқаро пресс-клуб томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Хусусан, Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаевнинг айтишича, йил охирига қадар бутун Ўзбекистон бўйича бўлинмаларда хорижга чиқиш визаси ва биометрик паспорт олиш учун электрон навбат тизимини ишга туширилиши зарур. Хозирда ҳукуматнинг бунга доир тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, Тошхўжаев ишчи гуруҳи Ўзбекистонда чет элга чиқиш рухсатномаси стикерини бекор қилиниб, ички ва хорижий паспортлар тизимини жорий этиш режалаштирилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: