Йил охирига қадар Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга мева-сабзовот соҳасини ривожлантиришга кредит ажратиши мумкин
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Йил охирига қадар Ўзбекистон мева-сабзовот соҳасини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳалар учун Ислом тараққиёт банкининг кредитини жалб қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбек томони қишлоқ хўжалиги соҳасига халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш бўйича махсус дастурни амалга оширмоқда. Ҳозирда Ислом тараққиёт банки вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, банкдан $30 млндан ошиқ маблағ жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ушбу маблағлар мева-сабзовот экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва мева-сабзовот маҳсулотларларини сақлаш ва қайта ишлаш тизимларини яратишга йўналтирилади”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакили.