Йил охирига қадар Хоразмда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича завод қурилади

Дата: 21:39, 30-01-2017.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Йил охиригача Хоразм вилоятининг Урганч туманида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича завод қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа қиймати 7 млрд сўм ва $970 минг бўлиб, у Ўзбекистон Миллий банки кредит матағи ҳисобига барпо этилади. Ускуналарни хитойнинг Beston Group Machinery Co LTD компанияси етказиб беради.

“Корхонада йилига 900 тонна чиқиндини йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш йўлга қўйилади. Завод жами 6 турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Резина, автошина, целлофан ва пластмассадан заводда йилига қозонхоналарни иситиш учун ёқилғи, дарахтлар пайрахаридан хоналарни иситиш учун брикетлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Баклажкалардан эса текстиль ва саноатда талаб катта бўлган синтепон ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, қурилиш чиқиндиларидан девор тиклашда фойдаланиш мумкин бўлган блоклар ясалади. Алоҳида линия макулатурадан қадоқлаш материали чиқариш билан шуғулланади. Айниган озиқ-овқат маҳсулотларидан заводда биогаз ва ўсимликлар учун ўғитлар ажратиб олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: