Йил охирига қадар Тошкентда иккита йирик болалар спорт объектлари ишга туширилади

Дата: 16:12, 15-07-2015.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Йил охирига қадар Тошкентда Чилонзор тумани Таэквондо ассоциациясининг (WTF) спорт зали ва маъмурий биноси ишга туширилиб, Юнусобод туманидаги 2- сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби реконструкция қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасидан хабар қилишларича, пойтахтдаги икки умумтаълим мактабларида янги спорт заллари қуриш режалаштирилган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 6 ойида тошкент мактаблари жамғарма ҳисобидан гимнастик тўшаклар, болалар ўсмирлар спорт мактаблари стол тенниси жиҳозлари билан таъминланди. Миробод туманидаги 16-мактаб спорт жиҳозлари билан, 44-болалар ўсмирлар спорт мактаби, 14-сонли ихтисослашган олимпиа заҳираси спорт мактаби спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди.

Жамғарма маълумотларига кўра, бугунда пойтахтда 6-18 ёш орасидаги 100 минг бола доимий равишда спорт билан шуғулланмоқда, улардан 42 минги қизлардир.

Маълумот ўрнида, 2014 йилда Ўзбекистонда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 18 спорт объектлари ва 73 мактаб спорт заллари қурилиб, 24 объектларда қиймати 100 млрд сўмлик реконструкция ва капитал таъмир ишлари амалга оширилди.

2015 йил бошига оид маъумотларга кўра, республикада 2 млн атрофида бола, жумладан, 840 мингдан ошиқ қизлар доимий равишда спортнинг 30 ошиқ турлари билан шуғулланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: