Йил охирига қадар Тожикистон Ўзбекистон олдидаги давлат қарзини узишни режалаштирмоқда

Дата: 15:50, 03-08-2015.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Йил охирига қадар Тожикистон Ўзбекистон олдидаги давлат қарзини узишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) душанба куни.

“Жорий йилда Тожикистон Ўзбекистон олдидаги давлат қарзини тўлиқ узишни режалаштирмоқда. Давлат қарзи миқдори жорий йил биринчи ярми якунлари бўйича $2 млнга, умумий қазрдорлик миқдори эса $200 млнга тенг”, - деб хабар беради ТР молия вазирлиги.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистоннинг ташқи қарзи 2015 йилнинг июли бошига келиб $2,1 млрдга тенг. Ушбу кўрсаткич ЯИМ 19,5% тенг бўлиб, ташқи қарзни бошқариш стратегиясига мос келади.

Йил бошидан бери мамлакатнинг ташқи қарзи $34,6 млнга қисқарди.

Тожикистоннинг асосий кредиторлари Хитой ($942 млн), Жаҳон банки ($312 млн) ва Осиё тараққиёт банкидир ($262 млн).

Янгилик билан ўртоқлашиш: