Йил охирига қадар “Туркманистон” авиакомпанияси Ашхобод-Тошкент йўналишида рейслар бошлашни режалаштирмоқда
Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Йил охирига қадар “Туркманистон” авиакомпанияси Ашхобод-Тошкент ва орт йўналишларида рейслар бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида 28 ва 30 июн кунларида Тошкентда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Туркменистон” авиакомпанияси вакиллари учрашувида сўз борди.
“Учрашув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 май куни Туркманистонга уюштирган ишчи ташрифи давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Туркменистон” авиакомпанияси ОТАЖ орасида имзоланган келишув доирасида ташкил этилди”, - дейилади МАК матбуот хизмати хабарида.
Шундан кейин таъкидланишича, туркман авиаташувчиси томонидан йил охирига қадар “Ашхобод-Тошкент-Ашхобод” йўналиши бўйича авиапарвозларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар И. Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида “Туркменистон” авиакомпанияси ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва борт озиқ-овқати билан таъминлаш тўғрисидаги шартномаларни ҳам имзоладилар.
Шунингдек, ташувга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш ва ҳар икки авиаташувчига шерик томоннинг рейсларига авиачипталарни расмийлаштириш ҳуқуқини берувчи тижорий интерлайн-келишув лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.