Йил охирига қадар Устюрт ГКМ экспорти 90% чиқарилади
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 2016 йил охирига қадар Устюрт газ-кимё мажмуида (ГКМ) экспорт кўрсаткичларини 90% чиқариш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекнефтегаз” МХК хабар беришларича, бугунда маҳсулотнинг 85% атрофидаги Марказий ва Шарқий Осиё, МДҲ ва Европа мамлакатларига экспорт қилинмоқда.
Устюрт ГКМ ўзида беш асосий заводларни бирлаштирган. Булар газни тақсимлаш, этилен, полиэтилен, полипропилен ишлаб чиқариш ва энергоресурлар билан таъминлаш заводларидир. Хом-ашё Сургил, Ғарбий ва Шарқий Бердах конларидан етказиб берилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 21 майда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида Устюрт газ-кимё мажмуининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Корея Республикаси бош вазирлари Шавкат Мирзиёев ва Хван Ге Андлар иштирок этишди.
Мажмуа корейс компаниялари (KOGAS, LotteChemicalCorp., GSE&R) консорциуми иштирокида қурилган.
ГКМ умумий йиллик ишлаб чиқариш қуввати 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен, 102 минг тонна пиролиз дистилляти ва 8 минг тонна пиролиз мойига тенг.