Йил охирига қадар Ўзбекистон фармацевтика тармоғи $120 млндан зиёд инвестицияларни ўзлаштиради

Дата: 22:19, 06-09-2016.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йил охирига қадар Ўзбекистон фармацевтика тармоғи 19 лойиҳа доирасида $120 млндан зиёд инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йил якунлари бўйича мамлакатда 1,21 трлн сўмлик тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда (ўтган йилга нисбатан +17%). Шунингдек, қиймати 459,4 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилади”, – деб таъкидлашди “Ўзфармсаноат”да.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистонда 8042 номдаги тиббий воситалар рўйхатга олинган. Булардан 1891таси маҳаллий, 6151таси импорт маҳсулотлардир.

$1=2994,76 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: