Йил охирига қадар Ўзбекистон ҳудудий корхоналарни соғломлаштиришга 1,7 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтиради

Дата: 15:48, 17-11-2015.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳудудий корхоналарни соғломлаштириш бўйича умумий қиймати 1,7 трлн сўмлик махсус дастур ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастурга бутун мамлакат бўйлаб 3,7 минг корхона кирди. Ишлаб чиқаришларнинг молиявий яхшилаш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга режалаштирилган маблағларнинг катта қисми – 752,5 млрд сўмини тижорат банклари ажратади. Натижада 2,3 трлн сўмлик маҳсулот чиқарилиб, 39 минг янги иш жойи яратиш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг 9 ойида дастурларга киритилган лойиҳалар бўйича 1,3 трлн сўм жалб қилинди, 1,8 трлн сўмлик маҳсулот чиқарилди, 20 мингдан ошиқ иш ўрни яратилди.

$1 = 2721,12 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: