Йил охирига қадар Ўзбекистонда қишлоқ жойларда 12 минг намунали уйлар қуриш режалаштирилмоқда

Дата: 12:30, 25-08-2015.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – 2015 йил охирига қадар Ўзбекистонда қишлоқ жойларда умумий майдони 1,68 млн кв. метр бўлган 12 минг намунали уйлар қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республиканинг 149 қишлоқ туманларида барпо этилаётган 292 массивларнинг умумий қиймати 1,76 трлн сўмдан ошиқ. Булардан 2280 уйлар қурилиши Миллий банк, 3049таси “Ипотека банк” АТБ ва 6671таси “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан молиялаштирилмоқда”, – деди ЎзТАГ мухбирига Марказий банкдаги манба.

Ҳозирда масъул вазирлик ва муассасалар жорий йилда намунали уйлар қуришга Осиё тараққиёт банкининг $64 млн ва Ислом тараққиёт банкининг $100 млн кредитини жалб қилиш устида ишламоқдалар.

$1 = 2595,52 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: