Йил охиригача Ўзбекистондаги уяли алоқа базавий станциялари сони 20 мингдан ошади

Дата: 13:11, 19-05-2017.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 2017 йил охиригача Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари мамлакатдаги базавий станциялари сонини 20 мингдан зиёдга етказадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мамлакат ҳудудларини уяли алоқа билан тўлиқроқ қоплаш мақсадида 2017 апрелига келиб 18,3 мингдан зиёд мобиль алоқа станциялари ўрнатилди. Бунда 4G стандарти технологияси бўйича юқори тезликда маълумотлар узатиш имкониятини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, жорий йилда маҳаллий операторлар мамлакатнинг вилоят ва туман марказларида 450 ортиқ 4G стандартидаги  базавий мобиль станциялар ўрнатишни режалаштирган”, - деб таъкидлашди Ахборот технологиялани вазирлигида.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда мобиль алоқа мижозлари сони 21,4 млн кишидан ошган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: