Йил охиригача Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида деряли 20 минг уйлар фойдаланишга топширилади

Дата: 15:58, 01-12-2017.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Ҳозирги пайтга қадар 10431 уйлар фойдаланишга топширилди, декабрда Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида қолган 9179 уйлар қурилиши якунланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Президенти ҳузурида архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари юзасидан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбарларининг ҳисоботига бағишланган йиғилишда очиқланди.

“Қишлоқ массивларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурига асосан 2017 йил 15 минг шундай уй-жой қурилмоқда. Бу мақсадлар учун 2 триллион 35 миллиард сўм маблағ ажратилган. Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқларга мувофиқ, қишлоқ аҳолисининг талаб-истаклари ва уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда қўшимча равишда 4 минг 610 намунавий уй қурилмоқда. Бунинг учун 574 миллиард сўм ажратилган”, - дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, 2018 йил ҳам қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қарийб 20 минг арзон уй барпо этилади.

$1=8095,88 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: