Йил якунига қадар ОТМК бойинтириш мажмуини $118 млн ҳисобига модернизация қилишни якунлайди

Дата: 13:00, 02-07-2015.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – 2015 йил якунига қадар Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати АЖ (ОТМК) бойинтириш мажмуини $118 млн ҳисобига модернизация қилишни якунлайди, деб хабар берди Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ) пайшанба куни комбинат вакили.

“Технологик ускуналарни юклаш якунланди, 2015 йил ноябрда йиғишни якунлаш режалаштирилган. Мисни бойинтириш фабрикасини ишга тушириш 2015 йил охирига мўлжалланган”, – деб аниқлаштирди ОТМК вакили.

Ускуналар россиянинг “Тяжмаш” (Сызрань) ОАЖ томонидан етказиб берилмоқда.

Модернизация доирасида мажмуа қуввати 20% оширилиб, йилига 35 млн тоннагача рудани қайта ишлашгача етказилади. Қувватларни ошириш зарурияти 2014 йилда “Калмақир” руда конининг ишга туширилиши, шунингдек, комбинатнинг асосий хом-ашё базаси бўлган “Сари-Чеку” конида қазиб олишнинг кенгайиши натижасида юзага келди.

Лойиҳани молиялаштириш Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ($80 млн) ва “Ипотека-банк” ўзбек банкининг ($32 млн) кредитлари, шунингдек, ОТМКнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади ($6 млн).

Эслатиб ўтамизки, Олмалиқ ТМК Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчидир. ОТМК хом-ашё базаси “Калмақир” ва “Сари-Чеку” мис рудаси конлари (Тошкент вилояти), “Уч-Қулоч” қўрғошин-рух-барит кони (Жиззах вилояти) ва “Хандиза” полиметалл рудалар (Қашқадарё вилояти) конларидир. Корхона қадоқланган мис, металл рух, қўрғошин концентрати ва бошқа маҳсулотларни чиқаради. ОТМК ҳиссасига мамлакатда қазиб олинадиган кумушнинг 90% ва олтиннинг 20% тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: