Йилига 500 мингдан ошиқ киши зўравонлик орқали ўлдириш қурбони бўлмоқда

Дата: 16:27, 12-05-2015.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Йилига дунёда 508 минг киши зўравонлик йўли билан ўлдириш қурбони бўлмоқда. Булардан 70 минги низолар ёки террористик актлар натижасида қурбон бўлаётир, деб хабар қилади БМТ янгиликлар маркази “Глобал қуролли зўравонлик муаммоси” маърузасига асосланган ҳолда.

“Маърузада барча қитъалардаги ҳарбий зўравонлик натижасида ўлим ҳолатларига доир маълумотлар келтирилган. Гап жиноий ҳодисалар, жумладан, гангстерлик ва қароқчилик, маиший зўравонлик, низо ва терактлар натижасида ўлим ҳолатлари ҳақида кетмоқда”, - дейилади маърузада.

Маъруза муаллифлари 2009 йилда тақдим этилган маърузада йиллик зўравонлик қурбонлари 526 мингта бўлганини эслаганлар. Агар кўрсатилган муддатда йилига 55 минг киши ҳарбий низолар қурбони бўлган бўлса, янги маърузада ушбу кўрсаткич йилига 70 минг кишига етган.

Маърузада айтилишича, барча зўравонлик натижасида ўлим ҳолатларнинг чорак қисми 18 мамлакатга тўғри келади, лекин ушбу мамлакатларда дунё аҳолисининг атига 4% яшайди холос. Кишилар ҳалок бўлиш ҳолатлари маълум миқдорда камайишига қарамасдан, қасддан ўлдириш ҳолатларининг иқтисодий оқибатлари доимий равишда ўсмоқда. Хусусан, 2010 йилда у $171 млрдни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: