Йилнинг 25-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 4,85 сўмга пасайтирди

Дата: 13:21, 14-06-2016.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 25-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 4,85 сўмга (2933,99) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга ($1га 2933,99 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

МБнинг тактикаси тушунарли ва оддий. У сўмнинг харид қобилиятини бизнес ва аҳолида тахмин қилса бўладиган даражаларда пасайтирмоқда. Айни пайтда, миллий валюта курсининг “кучсизлантирилиши” МБ қаърида ишлаб чиқилган маълум реъжа асосида амалга оширилмоқда, деган таассурот пайдо бўлмоқда.

Режа тафсилотларини очиқламаслик ниятини тушунса бўлади. Шу орқали, МБ раҳбарияти тассавурида, муассаса валюта бозори устидан назоратни кучайтирилмоқда ва ўзи учун муҳим бўлган бир вазифа – ортиқча ликвидликни стерилизациялаш вазифасини бажаришга уринмоқда. Чунки ортиқча ликвидлик молия бозори учун тўғридан-тўғри хавфдир. Аммо МБнинг валюта бозорига таъсир даражаси кўплаб саволлар туғдиради.

DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 7 июнда $1 эвазига 6020 сўм тақлиф этилган бўлса, 14 июнда 6000 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: