Йилнинг 26-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг долларга нисбатан курсини 4,72 сўмга пасайтирди

Дата: 13:35, 21-06-2016.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 26-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 4,72 сўмга (2938,71) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга ($1га 2938,71 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

Ёз ўртаси яқинлашган сари Марказий банкнинг тактикаси ойдинлашиб бормоқда.  Яъни сўм энг қуйи нуқтасини топгунига ва курс у ёки бу даражада барқарорлашгунига қадар банк назоратчиси аста-секин девальвация сиёсатини давом эттиради.

Бу ҳолда бу ҳодиса қачон содир бўлади, деган савол туғилади. Айни вазиятда узоқ муддатли нвестицияларни режалаштириш ва бир вақтнинг ўзида бунда қандай курсни ҳисобга олиш кераклигини аниқ билиш мумкин бўлмаган иш. Бунга нафақат Марказий банк бу тўғрисида тўлиқ жимлик сақлаётгани, балки бундай назоратда валюта курси исталган пайтда қулаб тушиши мумкинлиги сабаб.

DollarUz.com сайтидан олинган маълумотларга кўра, 14 июнда $1 эвазига 6000 сўм таклиф этилаётган бўлса, 21 июнда 6060 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: