Йилнинг 27-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 4,75 сўмга туширди
Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 27-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 4,75 сўмга (2943,46) туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга ($1га 2943,46 сўм) “тушди”.
2015 йил октябри бошида МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирган. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.
Ҳозир ёзнинг биринчи ойи тугаб бормоқда, МБ тактикаси эса кишини ҳайратга солишда давом этмоқда. Муассаса йил бошидан бери ҳар ҳафта миллий валютанинг курсини маълум миқдорда пасайтириб бормоқда. Фақат январ бошида сўм долларга нисбатан бирдан 6,49 сўмга пасайди, лекин кейинчалик ҳафтасига 5 сўм ва ундан бир оз кўпроқ даражага чиқди. МБ бу тактика нимага олиб келиши ҳақида ҳеч қандай изоҳлар бермайди. Шунингдек, миллий валютанинг харид қобилияти пасайтирилишига доир ҳеч қандай прогнозлар ҳам қилмайди. Бу худди қаердадир, ким биландир маълум тўхтамга келингандай таассурот қолдиради.
Лекин бу тўхтамнинг моҳияти қандай?
DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 21 майда $1 эвазига 6060 сўм таклиф этилган бўлса, 28 июнда 6200 сўм берилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.