Йилнинг 28-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,13 сўмга туширди
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 28-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,13 сўмга (2948,59) туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга ($1га 2948,59 сўм) “тушди”.
2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.
Агар МБ очиқ баёнот бериб, ана шу сиёсат 2016 йил охиригача сақланиб қолишини маълум қилганидада бизнесга анча енгил бўлган бўлар эди. Бу, тадбиркорларга шартномалар тузишни, қисқа ва узоқ муддатли истиқболда ишни режалаштиришни осонлаштирган бўлар эди.
Акс ҳолда, масалан, МБ 2016 йил кузда курсни ҳафтасига одатдаги 5 сўмга эмас, балки 15-16 сўмга пасайтиришни бошласа ҳар қандай режалаштириш ҳалокатли бўлиши мумкин. Бу ҳолда олдинроқ йил бўйи имзоланган шартномаларнинг бажарилиши савол остида қолади.
DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 28 июнда $1 эвазига 6200 сўм таклиф этилган бўлса, 5 июлда 6180 сўм берилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.