Йилнинг 30-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,03 сўмга пасайтирди

Дата: 13:54, 19-07-2016.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 30-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,03 сўмга (2958,87) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга ($1га 2958,87 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

Бир жиҳатдан, МБ томонидан олиб борилаётган миллий валютани аста-секин девальвациялаш сиёсати маълум режалардан дарак бериши мумкин. Масалан, банк назоратчиси олдига жорий йил охирига бориб конкрет макроиқтисодий кўрсаткичларни таъминлаш вазифаси қўйилган. Ва биз томонимиздан сўмнинг ҳар ҳафта қайд этилаётган қадрсизлантирилиши прогноз қилинаётган кўрсаткичларга олиб келар. Гап фақат МБ олдига қандай конкрет вазифалар қўйилгани ва кузатилаётган девальвация оддий ҳисоб китобнинг хоссаси эмасмилигида. Яъни, масалан, курс йиллик инфляция кўрсаткичини оддийгина 12га бўлган ҳолда ўзгартирилаётган бўлиши мумкин.

Бунинг устига, назоратчи валюта бозорини қанчалик назорат қилаётгани ва бу ҳафта кузатилган 5,03 сўмлик ўзгариш сўмнинг тижорат ва “қора” курсининг ҳақиқий драйверилиги эканлигига ҳам шубҳалар мавжуд.

Бундай шубҳа қилишимизнинг мантиқли асоси ҳам бор. Чунки сўмнинг расмий курси юқорида тилга олинган курсларга кўпинча ҳам таъсир қилмайди.

DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 12 июлда $1 эвазига 6220 сўм таклиф этилган бўлса, 19 июлда 6300 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: