Йилнинг 31-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,16 сўмга пасайтирди

Дата: 16:38, 26-07-2016.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 31-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,16 сўмга (2964,03) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга ($1га 2964,03 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

МБ томонидан миллий валюта курсини аста-секин девальвация қилиш сиёсати маълум режалардан дарак беради. Эҳтимол, йил охирига бориб, белгиланган маълум макроиқтисодий кўрсатичларни таъминлаш зарурдир. Эҳтимол, ана шундай оҳиста девальвация, баъзи таҳлилчиларнинг фикрига кўра, давлатнинг прогноз қилса бўладиган макроиқтисодий сиёсатини таъминлашга қодирдир. Балки МБ номаълумликдан хавотир олган ҳолда инфляцияни назорат қилишни истаётгандир.

Аммо, бу “эҳтимол”ларнинг ҳеч бири бизнеснинг ҳаётини енгиллаштираётгани йўқ. Чунки унда кузга бориб (2015 йилнинг октябри бошида бўлгани каби) банк назоратчиси яна инфляция эҳтимолларини яна кескин ошириш тактикасига ўтар. Бу эса муаммо чиқариши мумкин.

DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 19 июлда $1 эвазига 6300 сўм таклиф этилган бўлса, 26 июлда ҳам ҳамон 6300 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: