Йилнинг 32-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,4 сўмга пасайтирди

Дата: 16:24, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 32-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,4 сўмга (2969,43) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга, 2 августдан 5,4 сўмга ($1га 2969,43 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

Юмшоқ девальвация сиёсатини ўтказаётган МБ ўзбек иқтисодиёти учун макроиқтисодий оқибатларини ўйламоқда. Унинг учун валюта бозорида нисбий барқарорликка эришиш муҳим. Айникса, бу ўрта ва кичик бизнесга нисбатан тўғри бўлиб, улар валюта бозори ўзгарувчанлигидан кўпроқ азият чекади. Бир томондан, у имзоланаётган ва режалаштирилаётган шартномаларга сўмнинг долларга нисбатан тахминий курсини асос қилиб олиши мумкин (ҳафтасига ўртача 5 сўм). Иккинчи томондан, кузда назоратчи сиёсати ўзгариб қолмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ.

Айнан МБ ва бизнес муносабатларида (агар шундай муносабатлар мавжуд бўлса) бизнеснинг назоратчи сиёсатига ҳеч қандай таъсир кучи йўқлигини қайд этиб ўтиш зарур. Афсуски, вазият шундай...

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 26 июлда $1 эвазига 6300 сўм таклиф этилган бўлса, 2 августда 6333 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: