Йилнинг 33-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 4,77 сўмга пасайтирди

Дата: 15:45, 09-08-2016.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 33-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 4,77 сўмга (2974,2) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга, 2 августдан 5,4 сўмга, 9 августдан 4,77 сўмга ($1га 2974,2 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

МБнинг бундай собитқадамлик билан олиб бораётган юмшоқ девальвация сиёсати миллий валютани барқарорлаштириш бўйича пухта ўйланган стратегиясидан дарак беради. Бу эса, маълум вақтга келиб назоратчи сўм курсининг ҳар ҳафта долларга нисбатан қадрсизланишини тўхтатишини англатади. Гап ушбу ҳодиса қачон ва қандай вазиятда содир бўлишида холос!

Агар бу унча сифатли бўлмаган иқтисодий таҳлил маҳсули бўлса, ўзбек иқтисодининг барча субъектларига жуда қийин бўлади. Масалан, агар 2015 йил кузидаги ҳолат такрорланса (ўшанда сўм ўртача ҳар ҳафта 15 сўмга ўса бошлаган эди), бизнес банкротлик арафасига келиб қолиши мумкин. Чунки битимлар бўйича мажбуриятларини мустақил бажара олмай қолади.

Доллар қиймати кескин ошганда рўй бериши мумкин бўлган инфляция ҳақида-ку – гапирмаса ҳам бўлади.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 2 августда $1 эвазига 6333 сўм таклиф этилган бўлса, 2 августда 6400 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: