Йилнинг 34-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,11 сўмга пасайтирди
Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 34-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,11 сўмга (2979,31) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга, 2 августдан 5,4 сўмга, 9 августдан 4,77 сўмга, 16 августдан 5,11 сўмга ($1га 2979,31 сўм) “тушди”.
2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.
МБ ўзбек миллий валютасини “юмшоқ” девальвациялаш сиёсати орқали мамлакат ичидаги инфляцион жараёнларни назорат қилиш ниятида. Бунга қанчалик эришилаётгани эса – алоҳида масала. Республика ичида инфляцион тамойилларнинг йўқлигининг ўзи катта гап. Ва бундай сиёсат мавжуд бўлишга ҳақли.
Аммо назоратчи ташқи омиллар ички валюта бозорига катта таъсир ўтказаётганини тушунмаслиги мумкин эмас. Хусусан, валюта тушумининг асосий манбаларидан бўлган GM Ўзбекистон автомобилларининг россия бозорида сотилиши ҳисобига юзага келувчи тушум аста секин камайиб бормоқда. Моделлар қаторини модернизация қилиш, “Нексия” ва “Матиз”ни сезиларли ўзгартириш унчалик натижа бермаяпти. Бошқа экспорт манбалари билан ҳам деярли худди шундай ҳолат кузатилмоқда. Шу сабабли ташқи омилларнинг ички валюта бозорига таъсири кучаймоқда ва МБ юқоридаги “юмшоқ” девальвация тамойилини сақлаб қола оладими-йўқми – ҳали маълум эмас.
Эртага мураккаб вазият юзага келгач, қийин ҳолга тушиб қолмаслик учун назоратчи булар ҳақида бугунданоқ ўйлаши зарур.
Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 9 августда $1 эвазига 6400 сўм таклиф этилган бўлса, 2 августда 6350 сўм берилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.