Йилнинг 35-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,14 сўмга пасайтирди

Дата: 12:18, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 35-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,14 сўмга (2984,45) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга, 2 августдан 5,4 сўмга, 9 августдан 4,77 сўмга, 16 августдан 5,11 сўмга, 23 августдан 5,14 сумга ($1га 2984,45 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

Аслида, МБ томонидан олиб борилаётган ўзбек миллий валютасини “юмшоқ” девальвациялаш сиёсати валюта бозорида давлат назоратини амалга оширишга йўналтирилган. Бизнес бунга кўникиб бўлган, ва, ҳамкорлари билан муносабатларини шунга қараб қуради. Агар кузда ҳам девальвация суръатлари ўзгармаса, аслида, ҳеч нима ўзгармаслиги зарур.

Лекин ташқи омиллар таъсирини камайтириш масаласи ҳамон долзарблигича қолмоқда. GM Узбекистан автомобилларининг россия бозоридаги сотувлари тушиб кетиш суръатлари билан бир нима қилиш керак. Хом-ашё экспорти билан боғлиқ бошқа омилларга келсак, бу ерда жаҳон бозори тамойилларига таяниш лозим. Қимматласа – яхши, арзонлаб кетса – ички ресурслар қидириб топиш зарур бўлади.

Аммо нима бўлганда ҳам, назоратчи олдида валюта бозорини барқарорлаштириш бўйича кўплаб вазифалар турибди. Улар қанчалик муваффақиятли ҳал қилинса, ўзбек иқтисодиётининг ўсиш омиллари шунчалик кўп намоён бўлади.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 16 августда $1 эвазига 6350 сўм таклиф этилган бўлса, 2 августда 6320 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: