Йилнинг 36-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,19 сўмга пасайтирди

Дата: 16:29, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 36-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,19 сўмга (2989,64) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга, 2 августдан 5,4 сўмга, 9 августдан 4,77 сўмга, 16 августдан 5,11 сўмга, 23 августдан 5,14 сумга, 30 августдан 5,19 сўмга ($1га 2989,64 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

Ёз охирига келиб ўзбек миллий валютасини “юмшоқ” девальвациялаш сиёсати долзарблигича қолмоқда. Йил бошидаги каби, МБ ҳар ҳафта сўм курсини долларга нисбатан 4,51 ва 6,49 сўм орасида пасайтиришда давом этмоқда. Аслида, бизнес бунга кўникиб қолган, ва ҳамкорлари билан муносабатларини шунга қараб қуради.

Лекин октябр бошланишига ҳам бир ой вақт қолди. Айнан 2015 йилнинг октябрида МБ сўм девальвациясини сезиларли даражада кучайтирган эди. Агар ушбу ҳол 2016 йил  октябрда ҳам содир бўлса, бизнес бунга ўрганиб бўлади. Бироқ назоратчи ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ва ўтган йилги воқеаларнинг такрорланишига йўл қўймайди, деб ўйаймиз.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 23 августда $1 эвазига 6320 сўм таклиф этилган бўлса, 30 августда 6360 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: