Йилнинг 37-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,12 сўмга пасайтирди

Дата: 22:22, 06-09-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 37-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 5,12 сўмга (2999,76) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга, 2 августдан 5,4 сўмга, 9 августдан 4,77 сўмга, 16 августдан 5,11 сўмга, 23 августдан 5,14 сумга, 30 августдан 5,19 сўмга, 6 сентябрдан 5,12 сўмга ($1га 2999,76 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

Бугунга келиб, куз бошланганига олти кун ўтгач МБ томонидан ўзбек миллий валютасини аста секин девальвациялаш сиёсати ҳайронлик туғдирмайди. Ҳар қандай кўнгилсизликка кўниккани каби, аҳоли ва бизнес вақт ўтиб бунга ҳам кўникади.

Аммо, октябр яқинлашгани сари алмаштириш курси атрофидаги вазият янада асабийлик касб этиб бормоқда. Агар МБ жамият билан боғлиқ муаммоларга дуч келишни истамаса, бунинг оқибатлари ҳақида олдиндан ўйлаши зарур. Аслида, назоратчи яна девальвация суръатларини кескин кўпайтиришни режалаштирмоқда ва октябргача қолган вақт давомида ўз режаларини тушунтириш бўйича кенг кўламли ишларни ўтказиши зарур.

Агар МБ “юмшоқ” девальвациялаш сиёсатига амал қилишда давом этса, жамиятни бу ҳақида огоҳлантириши зарур. Ҳар эҳтимолга қарши...

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 30 августда $1 эвазига 6360 сўм таклиф этилган бўлса, 6 сентяюрда 6350 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: