Йилнинг 39-ҳафтаси бошига келиб Марказий банк миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 4,86 сўмга пасайтирди

Дата: 15:29, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 39-ҳафтаси бошига келиб Ўзбекистон Марказий банки (МБ) миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсини 4,86 сўмга (3005,11) пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан бери банк назоратчиси миллий валюта курсини аста-секин пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38 сўмга, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга, 10 мартдан миллий валюта курси 5,04 сўмга, 15 мартдан 5,07 сўмга, 22 мартдан 5,02 сўмга, 29 мартдан 4,95 сўмга, 5 апрелдан 5,96 сўмга, 12 апрелдан 5,71 сўмга, 19 апрелдан 5,53 сўмга, 26 апрелдан 5,32 сўмга, 3 майдан 5,43 сўмга, 11 майдан 4,57 сўмга, 17 майдан 4,85 сўмга, 24 майдан 5,25 сўмга, 31 майдан 5,28 сўмга, 7 июндан 4,51 сўмга, 14 июндан 4,85 сўмга, 21 июндан 4,72 сўмга, 28 июндан 4,75 сўмга, 5 июлдан 5,13 сўмга, 12 июлдан 5,25 сўмга, 19 июлдан 5,03 сўмга, 26 июлдан 5,16 сўмга, 2 августдан 5,4 сўмга, 9 августдан 4,77 сўмга, 16 августдан 5,11 сўмга, 23 августдан 5,14 сумга, 30 августдан 5,19 сўмга, 6 сентябрдан 5,12 сўмга, 13 сентябрдан 5,49 сўмга, 20 сентябрдан 4,86 ($1га 3005,11 сўм) “тушди”.

2015 йил октябри бошидан бери МБ сўм курсини 14 ва 15 сўм орасида ҳар ҳафта пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга “пасайган” эди.

Сентябрнинг иккинчи ўн кунлиги охирига келиб МБ миллий валюта ҳафтасига 4-6 сўмга қадрсизланаётган тамойилни кескин ўзгартиришга тайёрланаётганини англатувчи ҳеч қандай белгилар йўқ. Агар бу ҳол йил охиригача давом этса, аҳоли ва бизнеснинг маблағларига ҳеч нарса ҳавф солмаяпти дейиш мумкин.

Лекин бошқа бир муаммо ҳамон долзарбигича қолмоқда: юқоридаги тамойил ўзбекистонликларни ўз жамғарган маблағларини хорижий валютада сақлашга мажбур қилмоқда. Агар МБ бундан кейин ҳам “юмшоқ” девальвация сиёсатига амал қиладиган бўлса, унинг олдида ортиқча пул массаси масаласи пайдо бўлади. Айни пайтда назоратчи ушбу масаланинг ҳеч қандай аниқ ечимини тақдим этмаяпти.

Бу эса ҳали ривожланишига умид билдирилаётган иқтисодиёт учун ёмон белги.

Айни пайтда, DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 13 сентябрда $1 эвазига 6350 сўм таклиф этилган бўлса, 20 сентяюрда 6360 сўм берилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта АҚШ долларига нисбатан курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: