Йилнинг биринчи 6 ойида 123,36 минг хорижлик кириш визалари олди

Дата: 15:12, 03-08-2017.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси ва мамлакатнинг хориждаги консуллик муассасалари 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 123,36 минг хорижий фуқароларга кириш визаларини берди, деб хабар беради ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, 2017 йилнинг январ-июнида 51,17 минг туристлар ва 17,04 минг тадбиркорга визалар берилган.

Шу билан бирга, берилган туристик визалар умумий сонининг ортиши кузатилмоқда. Бу кўрсаткич 2016 йил билан таққослаганда 12%га ўсди (45,34 минг).

Янгилик билан ўртоқлашиш: