Йилнинг саккизинчи ҳафтаси давомида ўзбек миллий валютаси америка долларига нисбатан 5,02 сўмга арзонлади

Дата: 15:23, 23-02-2016.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Йилнинг саккизинчи ҳафтаси давомида ўзбек миллий валютаси америка долларига нисбатан 5,02 сўмга арзонлаб, 16 февралдаги 2846,63 сўмга қарши ўлароқ 23 февралга келиб 2851,65 сўмгача тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Яъни, йил бошидан бери Ўзбекистон Марказий банки “юмшоқ” девальвация сиёсатини юритмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга “пастлади”.

Хусусан, 2015 йил октябри бошидан бери Марказий банк курсни 14 ва 15 сўм ўртасида “пасайтирмоқда” эди. Масалан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга қуйилаган эди.

Агар 2016 йилнинг саккизинчи ҳафтасига қадар давом этаётган тамойилни ҳисобга оладиган бўлсак, ўзбек банк назоратчисининг ўз сиёсатида бардавомлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Октябр боши ва йил охиридан ташқари бутун 2015 йил давомида, 2016 йилнинг икки ойи баробарида МБ сўмни секинлик билан қадрсизлантирмоқда. Бу бардавом девальвация суръатларига ҳатто ўрганиб ҳам қолиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: