Йилнинг тўққизинчи ҳафтаси давомида ўзбек миллий валютаси америка долларига нисбатан 4,99 сўмга арзонлади

Дата: 14:41, 01-03-2016.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Йилнинг тўққизинчи ҳафтаси давомида ўзбек миллий валютаси америка долларига нисбатан 4,99 сўмга арзонлаб, 23 февралдаги 2851,65 сўмга қарши ўлароқ 1 мартга келиб 2856,64 сўмгача тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Яъни, йил бошидан бери Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини 6,49 ва 4,99 сўм орасида пасайтирмоқда: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга, 2 февралдан 5,38, 9 февралдан 4,73 сўмга, 16 февралдан 5,03 сўмга, 23 февралдан 5,02 сўмга, 1 мартдан 4,99 сўмга “пастлади”.

Хусусан, 2015 йил октябри бошидан бери Марказий банк курсни 14 ва 15 сўм ўртасида “пасайтирмоқда” эди. Масалан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга қуйилаган эди.

Юқордагилардан фақат бир хулоса чиқариш мумкин: Марказий банк курсни прогноз қилса бўладиган даражада сақлаш ниятида ва шу орқали бизнесга ижобий сигнал бериб, сўмга бўлган ишончни оширишни кўзламоқда. Айни пайтда, банк назоратчиси сўм курсининг 2015 йил бошидан октябр бошига қадар амал қилган секин аста пасайтириш динамикасига қайтди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

DollarUz.com сайти маълумотларига кўра, 23 февралда сўмнинг бир долларга нисбатан бозор  курси 6400ни ташкил этган бўлса, 1 март тошкент вақти билан соат 11.15да 6540 сўмга тенг бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: