YouTube видеохизмати ўзбек тилида ишлай бошлади

Дата: 13:10, 14-04-2015.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Google корпорацияси YouTube видеохизматини ўзбек тилида йўлга қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Facebook тармоғидаги “Профессионал ва ҳаваскор таржимонлар” гуруҳи аъзоларидан бири хабар қилди. Маълум бўлишича, унинг ўзи ҳам видеохостингнинг ўзбек тилидаги версиясини ишлаб чиқишда қатнашган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча сервис камчиликлардан ҳоли эмас ва аста-секин такомиллаштирилиб борилади.

Маълумот ўрнида, илгари ЎзТАГ Google Translate хизмати ўзбек тилида ҳам таржима қила бошлаганлиги ҳақида хабар қилган эди.

YouTube – видеохостинг хизматлари кўтсатувчи интернет-сервис бўлиб, фойдаланувчилар унга видеоёзувлар қўшишлари, кўришлари, изоҳлашлари ва ёзувларни бошқалар билан баҳам кўришлари мумкин. Оддий ва қулайлиги сабабли у дунёдаги учинчи оммабоп сайтга айланди.

2006 йил ноябрдан бери YouTube Google Inc. корпорациясига тегишли бўлиб, $1,65 млрд. эвазига сотиб олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: