ЙТҲ сида одамларни қутқарганлиги учун ўзбекистонликка Россия фуқаролигини олишга ёрдам беришади

Дата: 16:33, 21-08-2019.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Йўл-транспорт ҳодисасида (ЙТҲ) одамларни қутқариш учун ўзбекистонликка Россия фуқаролигини олишда ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Перм вилояти ҳокими ва ҳукумати сайтига таянган ҳолда.

"Бугун, 21 август, Перм вилояти ҳукумати йиғилишида, ҳоким Максим Решетников Гайвада 17 август куни автобус билан содир бўлган автоҳалокатда жабрланганларга биринчилардан бўлиб ёрдам берган Данил Юлдашев одамларни қутқарганлиги учун миннатдорчилик мактуби билан тақдирланди. Мактуб билан бирга, Прикамья раҳбари ёш йигитга бокс қўлқопларини топширди, чунки у етти йилдан бери профессионал бокс билан шуғулланади", - дейилади хабарда.

М. Решетников ёш йигитга жасорат ва қатъият учун миннатдорчилик билдирди. "Данил дарров вазиятни илғаб, ўша жойга бориб,"тез тиббий ёрдам" келишидан олдин жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга муваффақ бўлди", - дея таъкидлади у.

"Шунингдек, Прикамья раҳбари, вилоят ҳукумати Д.Юлдашевнинг Россия фуқаролигини олишига ҳисса қўшишини таъкидлади. Энди ёш йигит Пермда бувиси билан йилига бир марта узайтирадиган меҳнат патенти асосида яшайди. Перм вилояти ҳукумати аппарати ижтимоий сиёсат бўлимида маслаҳатлашувдан сўнг, у "чет элда яшовчи ватандошларнинг Перм ўлкасига ихтиёрий равишда кўчиб ўтишга кўмаклашиш" давлат дастури бўйича фуқароликни олиш учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлай бошлади. Ва 2019 йил охиригача Д. Юлдашев Россия Федерациясининг фуқароси бўлиши мумкин", – дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, 17 август куни спортчи ЙТҲ содир бўлган втобусда машғулотларга борарди.

"У жабрланганларга ёрдам бериш учун биринчи бўлиб: у автобуснинг орқа эшигини синдириб, одамларни олиб, ярадорларга ёрдам бериб, йўловчиларни касалхонага олиб бориш учун автомашиналарни тўхтатди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Гайвада содир бўлган воқеа: 53-автобус бинонинг деворига урилди. Бир киши ҳалок бўлди, 34 киши касалхонага ётқизилди, улардан 10 таси болалар. Саккиз киши оғир аҳволда. Автобусда жами 53 киши бор эди.

 

Сурат манбаи: permkrai.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: