Юқори мартабали америка дипломати Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 08:37, 15-04-2014.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ – АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари ва Афғониистон ва Покистон бўйича Махсус вакили офисининг алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси бўйича катта директори Эйлин О’Коннор 15-20 апрелда Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). “Ташриф давомида О’Коннор Тошкентда ҳукумат ва таълим соҳасининг етакчи вакиллари билан учрашади ва улар билан кенг кўламли иккитомонлама ва ҳудудий масалаларни муҳокама қилади, шу жумладан, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга йўналтирилган таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам” – деб таъкилдашди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: