Югурувчи Нигина Шарипова олимпиа меъёрини бажарди

Дата: 17:56, 20-06-2016.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Куни кеча ўзбекистонлик югуриш устаси Нигина Шарипова Бишкек шаҳридаги (Қирғизистон) халқаро мусобақаларда олимпиа меъёрини бажарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясидан маълум қилишларича, Татьяна Колпакова хотирасига бағишлаб ўтказилган бишкек турнирида ўзбек енгил атлетикачи қиз 200 метрга югуришда аввал 23,17 сония, сўнгра 23,20 сония натижа қайд этди. Бу эса Риодаги  XXXI ёзги Олимпиа ўйинлари меъёридир.

 Қўшимча сифатида, Нигина Шарипова 24 майда Алматида (Қозоғистон) ушбу мамлакат кубоги мусобақаларида 100 метрга 11,31 сония натижа билан олимпиа меъёрини бажарди.

Ушбу лицензия Ўзбекистон термаси ҳисобидаги 16-олимпиа йўлланмаси бўлди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: