Юлий Юсупов ўзбек-қозоқ чегарасида ижобий ўзгаришларнинг йўқлигини қайд этди

Дата: 17:33, 27-09-2018.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик эксперт Юлий Юсупов ўзбек-қозоқ чегарасида ижобий ўзгаришларнинг йўқлигини қайд этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шу ҳафта яна Чимкентга бориб келдим. Ҳозиргина келдим. Ўтган галги вазият қанчалик одатийлигини билиш учун яна ўша йўл билан ўша вақтда қайтдим”, - деб ёзади Юсупов Facebook саҳифасида.

“Одам анча кўп эди. Лекин унчалик эмас. Қозоқ томони олдингидан кўра ёмонроқ уддалаётган эди. Ўзбек томонидан ҳеч қандай ижобий ўзгаришларни кўрмадим. Ҳали чегара линиясига етмасдан туриб шаклланган бақир-чақир қилаётган улкан оламон ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги “Ўзбекистонга хуш келибсиз” ёзуви фонида ҳақиқий заҳарханда сифатида кўринар эди”, - деб қўшимча қилади у.

Юсупов ҳар икки божхонадан бир хилдаги одамларнинг бир хил сони ўтишини қайд этди. Ўтиш вақти ҳам тахминан бир хил. “Яъни паспорт назорати ва божхона кабинкаларининг ишлаши тахминан бир хил”, - деб ҳисоблайди эксперт.

“Лекин нега қозоқ томонида овози бир километрдан эшитилиб турадиган ур-йиқит йўқ? Нега айнан ўзбек томонида инсонлар ҳайвон ҳолатигача олиб келинади?”, - дейди у.  

Юсупов ҳамма гап логистикада эканлигини тушунтириб беради. “Кишилар қуйидаги схема бўйича ҳайдалмоқда: кенг майдон – тор йўлаклар – яна кенг майдон – ва яна тор йўлаклар, бунинг устига улар торайиб боради. Физиканинг оддий қонунлари бўйича ҳам бундай тор ва торайиб борувчи йўлакларда босим кучаяди”, - деб қайд этади эксперт.

“Одамлар, Черняевка божхонаси бошлиғини қандай қилиб ишдан ҳайдаш мумкин?”, - деб хулоса қилади Юсупов ўз хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек эксперти Юлий Юсупов ўтган ҳафта Черняевкадан қайтишда ўзбек томонидан сунъий яратилилган ва жуда хавфли бўлган тиқилинчга дуч келганини ёзган ва ушбу вазиятни шармандалик, деб атаган эди.

Сурат манбаи: из http://www.xabar.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: