ЮНЕСКО Хоразм рақси лазгини инсониятнинг маданий мероси рўйхатига киритди

Дата: 13:39, 13-12-2019.

Тошкент. 13 декабрь. ЎзТАГ – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослаштирилган муассасаси (ЮНЕСКО) Хоразм рақси лазгисини инсониятнинг маданий мероси рўйхатига киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Лазги Хоразм рақси Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида инсониятнинг номоддий маданий меросининг вакиллик рўйхатига овоз беришсиз кенг консенсус асосида киритилган. Шунингдек, ушбу рўйхатга бахшилар ва этник спорт турларини киритиш ишлари бошланди", - деб ёзади бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook саҳифасида.

Қайд этилганидек, 12 декабрь куни Богота шаҳрида (Колумбия) ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросини ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қарор қабул қилинди.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги элчиси Умид Шодиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси "Лазги" номинацияси тақдимотини ўтказди. Ўзбекистон бой тарих ва бебаҳо маданий меросга эга мамлакат сифатида ЮНЕСКОнинг вакиллик рўйхати учун ўзбек халқининг номоддий маданий меросининг кўплаб ноёб элементларини таклиф қилиши мумкинлиги қайд этилди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томони келгуси йилларда ушбу рўйхатга киритилиши учун бахши санъати ва этник спорт турлари номинацияларини расман эълон қилди.

"ЮНЕСКО Хоразм рақсини асраб вайлаш, кўпайтириш ва оммалаштириш бўйича зарур чора-тадбирларни илгари вакилликка киритилган ўзбек номоддий маданиятининг бошқа элементлари билан бир қаторда "Шашмақом" ва "Бойсун туманининг маданий майдони" (2008), "Катта ашула" (2009), "Аския" (2014), "Палов маданияти ва анъаналари" ва "Наврўз" (2016) каби тадбирларни амалга оширишга ваъда бермоқда", - дея қўшимча қилди у.

Қўмитанинг баҳолаш комиссияси вакиллари лазгини репрезентатив рўйхатига киритилишини мамнуният билан қабул қилишди, чунки рақс бой тарихга эга ( унинг илк элементлари оловни ихтиро қилинганда пайдо бўлган). Лазги элементлари ҳудуддаги бошқа рақслардан тубдан фарқ, бундан ташқари, бу рақс ўзининг ҳароратлилиги ва энергетик табиати билан оммалашганлиги туфайли машҳур.

ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси 14 декабргача ўз фаолиятини давом эттиради ва яна 42 мамлакатнинг маданий мероси элементлари номинацияларини ўрганади.

Сурат манбаи: facebook.com/AbdukhakimovAziz

Янгилик билан ўртоқлашиш: