ЮНЕСКО Шаҳрисабзни Умумжаҳон мероси рўйхатида қолдирди
Тошкент. 3 июль. ЎзТАГ – БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослаштирилган муассасаси (ЮНЕСКО) Шаҳрисабзни жаҳон мероси рўйхатига киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси масалалари бўйича ўтказилган мажлисида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Йиғилишда Шаҳрисабз бўйича қарор қабул қилинди.
"Ҳужжат Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Умумжаҳон мероси объектларини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни, шу жумладан, тарихий шаҳарлардаги барча қурилиш ишларини тўхтатиш тўғрисидаги ҳукумат қарорини қабул қилишни маъқуллайди. У шаҳарни янада ривожлантириш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олади ва Шаҳрисабзни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга қарор қилади", – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон томони икки йил муддатда шаҳарни қайта тиклаш режаси лойиҳасини ишлаб чиқишга ваъда берди.
Сурат манбаи: uzbektourism.uz