ЮНЕСКО Тошкентда миллий семинар ўтказади

Дата: 17:05, 13-07-2017.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 14-17 июлда Тошкентда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Номоддий маданий меъросни қўриқлаш режаларини ишлаб чиқиш” миллий семинари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Семинар номоддий маданий меъросни (НММ) қўриқлаш режаларини ишлаб чиқиш бўйича миллий салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, НММ ва барқарор ривожланиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушунтиришга кўмаклашади. Тадбирнинг натижаларидан бири Ўзбекистонда НММ ҳимоя қилишнинг янги элементлари режаларини ишлаб чиқилиши бўлиши кутилмоқда.

Семинар сертификатга эга халқаро фасилитаторлар томонидан ўтказилиб, НММ эксперт ва соҳибларини, маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия ва Ўзбекистон маданий муассасалари вакилларини бир жойга тўплайди.

Фасилитатор – гуруҳ бўлиб муваффақиятли мулоқотни йўлга қўювчи кишидир. У учрашув, унинг тартиблари ва регламентига амал қилишни таъминлайди ҳамда учрашув иштирокчиларига унинг мақсад ва мазмунига диққат қаратишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: