ЮНЕСКО Тошкентда оммавий ахборот воситалари сифатига доир семинар ўтказади

Дата: 17:59, 26-04-2016.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – 4 майда ЮНЕСКО ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази оммавий ахборот воситалари вакиллари учун семинар ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЮНЕСКОдан маълум қилишларича, семинарда М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Жаҳон тиллари университетининг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари иштирок этиб, журналистика сифатини ошириш масаларини муҳокама қиладилар.

Семинар доирасида ЮНЕСКОнинг журналистларга таълим бериш бўйича янги ўқув дастури тақдим этилади. Шунингдек, мавжуд ўқув дастури ҳам таҳлилий кўриб чиқилади.

ЮНЕСКО тақдим этадиган курс замонавий ахборот технологияларини қўллаш ва уни амалда ишлатишни ўз ичига олади. Айни пайтда журналистиканинг ахлоқ принциплари ҳам ўрганилади.

Халқаро медиа-эксперт Моргенс Шмидт семинарнинг фахрий меҳмони бўлади. У ўзининг Дания журналистика мактабидаги ўқиш тажрибаси ва ЮНЕСКОнинг сўз эркинлигига доир тажрибаси билан ўртоқлашади, иштирокчиларни журналистларни тайёрлаш бўйича турли ёндашувлар билан таништиради.

Маълумки, ЮНЕСКО (United Nations Educational, Scientificand Cultural Organization) – БМТнинг таълим, фан ва маданият бўйича махсус ташкилотидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: