ЮНЕСКО Ўзбекистонни номоддий маданий меросга ёндашув принципларига ўқитмоқда
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – ЮНЕСКО Ўзбекистонда номоддий маданий меросга профессионал ёндашув бўйича миллий семинар ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Семинар 3-10 декабрда Қарши шаҳрида ўтказилиб, кейин бахшилик санъати бўйича амалий ишлар билан биргаликда 21 декабргача давом этади.
Семинар ЮНEСКОнинг “Ўзбекистонда НММ инвентаризация қилиш ва уни таълим тизимига интеграциялашуви соҳасида миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш орқали номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш” мунтазам дастури доирасида ўтказилмоқда. У ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган.
“Ҳамжамиятлар иштирокида номоддий маданий меросни инвентаризация қилиш” мавзусидаги семинар ЮНEСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича конвенциясини, хусусан, бахшилик ва достончилик санъати соҳасида, самарали амалга ошириш миллий салоҳиятни мустаҳкамлашга бағишланган.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидан номоддий маданий мерос соҳасидаги мутахассислар, шунингдек, бахшичилик санъати вакиллари иштирок этмоқда.
Қўшимча қиламиз, номоддий маданий мерос элементлари деганда жамоалар, гуруҳлар ва айрим ҳолатларда шахслар томонидан эътироф этилган анъаналар, ифода шакллари, билим ва кўникмалар, шунингдек улар билан боғлиқ асбоблар, осори атиқалар ва маданий маконлар тушунилади.
Сурат манбаи: https://delo.ua


