ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги янги раҳбари ўз вазифаларини бажаришга киришди
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги янги раҳбари Миеко Ябута ўз вазифаларини бажаришга киришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистондан ташқари Миеко Ябута Тожикистон ва Туркманистондаги аҳолишунослик масалалари учун ҳам жавобгар бўлиб, ушбу мамлакатлар бўйича ЮНФПА директоридир”, - дейилади ташкилот хабарида.
“Мен Ўзбекистонда ишлаш, репродуктив саломатлик ва ҳуқуқларни ривожлантириш, мамлакатда аёллар ва ёшларнинг ролини кучайтиришга ҳисса қўшиш имкониятидан жуда мамнунман. Ушбу ҳудуд мени ўзининг бетакрор тарихи ва маданияти билан мафтун этди”, - деб таъкидлади Миеко Ябута.
Бундан олдин Ябута ЮНФПАнинг Марокко (2011-2015) ва Лаосдаги (2006-2011) вакили бўлиб ишлаган. Бунга қадар эса у ЮНФПАнинг Нью-Йоркдаги идорасида турли лавозимларда, Мадагаскар ва Танзанияда ишлаган.


