ЮНИСЕФ вояга етмаганларга нисбатан одил судлов тизимини ислоҳ қилиш бўйича тавсияларини берди
Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) Ўзбекистонга вояга етмаганларга нисбатан одил судлов тизимини ислоҳ қилиш бўйича тавсияларини берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги матбуот хизмати хабар қилишича, бу Ўзбекистон Республикаси Олий судьялар кенгаши ҳузуридаги тадқиқот маркази ва ЮНИСЕФ уюштирган давра суҳбатида қилинди. Тадбирда Ўзбекистонга вояга етмаганларга нисбатан одил судлов тизимини ислоҳ қилиш масалалари муҳокама қилинди.
БМТ Болалар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси вице-президенти судья Рената Винтер Ўзбекистонга вояга етмаганларга нисбатан одил судлов тизимини ислоҳ қилиш бўйича тавсияларни тақдим қилди. Бу таклифлар, қонун билан келишовчиликда бўлган болалар учун жиноий жавобгарликни муқобил тузатиш таъсир воситалари билан алмаштириш, болалар судларини ташкил қилиш кабиларни ичига олади.
“Вояга етмаганларга нисбатан одил судлов соҳасида алоҳида қонунчилик яратиш ва қонун билан келишовчиликда бўлган болалар учун болалар одил судовни таъминлаш ўта муҳим”, - деб таъкидлади у.
“Ўзбекистон ҳуқуқ устиворлиги ва фуқаролар, жумладан, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва муҳофаза қилиш соҳасида асос ислоҳотлар олиб бормоқда”, - деди Кенгаш ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази директори
Дилшод Арипов. “Биз вояга етмаганларга нисбатан одил судлов тизими ислоҳотларни БМТ Болалар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини ҳисобга олган ҳолда давом эттирамиз”.
Узоқ истиқболда Ўзбекистонда судларнинг ихтисослашуви вояга етмаганларга бўйича судлар ташкил этилиши ва қонун билан келишовчиликда бўлган болалар билан ишлаш бўйича ходимлар пайдо бўлишига олиб келиш мумкин.
Давра суҳбати Ўзбекистонда болаларга нисбатан одил судловни мустаҳкамлаш учун таклиф этилаётган ислоҳотларнинг муҳимлиги ва зарурлигини муҳокама қилиш билан якунланди.